Анжуман арафасида Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати мутасаддиси Кэтрин Эштон Афғонистон ҳукуматини бошқарув тизимини яхшилашга, шунингдек, коррупцияга барҳам беришга чақирди.
ЕИ мутасаддиси Афғонистонда бошқарув тизими яхшиланмаса, қонун устиворлиги таъминланмаса, мамлакат дуч келаётган муаммолар ҳал бўлмаслигини урғулади.
Ўтган ҳафта Европа Иттифоқи Афғонистон ҳукумати Кобул анжуманидан кейин халқаро ёрдам белгиланган мақсадларга сарфланишини йўлга қўймагунча, 3 йилга мўлжалланган 777 миллион долларлик ёрдам берилиши кечиктирилишини эълон қилди.
Афғонистон расмийлари мамлакатни қайта тиклаш ишларига келаси икки йил давомида ажратилиши ваъда қилинган 13 миллиард доллар маблағнинг ярми Афғонистон ҳукумати орқали тақсимланишини хоҳламоқда.
Ассосиэйтед пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, Кобул анжуманида 2014 йил охирига қадар Афғонистондаги 34 та вилоятнинг ҳаммасида хавфсизлигини таъминлаш вазифаси Афғонистон ҳукумати зиммасига ўтиши ҳақида стратегия қабул қилиниши кутилмоқда.
Афғонистон келажаги хусусида Кобулда илк бор ўтказилаётган мазкур халқаро анжуманда 70 та халқаро ташкилот вакиллари, 40 та давлат ташқи ишлар вазирлари, жумладан, БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ва АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ҳам иштирок этиши кутилаяпти.
Анжуман арафасида йиғилиш қатнашчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида пойтахт Кобулда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
Афғонистонни қайта тиклаш хусусида жорий йил 28 январ куни Лондонда ўтказилган аввалги халқаро анжуман иштирокчилари Афғонистон ҳукумати келаси икки йил давомида молия тизимини яхшилаш ва коррупцияни жиловлаш орқали мамлакат сарф-харажатининг 50 фоизини ўз назоратига олиши кераклиги борасида келишиб олган эдилар.