Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:46

Қирғизистонда собиқ амалдор милицияга таслим бўлди


Қирғизистон Давлат қўриқчилик хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Нурлан Темирбоев ўз ихтиёри билан милиция ходимларига таслим бўлди.


Қирғизистон Бош прокуратураси ходимининг Интерфакс агентлигига билдиришича, Нурлан Темирбоев жорий йилнинг апрел ойида Бишкекда бўлиб ўтган оммавий норозилик намойишлари чоғида ўз ваколатларини суистеъмол қилганликда айбланмоқда.


Апрел ойида Бишкекда бўлиб ўтган норозилик намойишлари чоғида рўй берган тартибсизликлар оқибатида ўнлаб фуқаро нобуд бўлган. Намойишлар чоғида ҳокимиятдан қувилган президент Қурмонбек Бакиев кейинчалик Беларусдан бошпана топди.


Қирғизистоннинг янги ҳукумати собиқ президент, унинг оила-аъзолари ҳамда қатор собиқ амалдорларни бир нечта оғир жиноятларда айблаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG