Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:16

Клинтон Сеулда Пхенъянни огоҳлантирди


Шимолий Корея аскари икки давлатни ажратиб турган шиша тўсиқ орқали мўраламоқда.
Шимолий Корея аскари икки давлатни ажратиб турган шиша тўсиқ орқали мўраламоқда.

Сеулга сафар қилаëтган Вашингтон расмийлари яқинда Сариқ денгизда рўй берган фожиадан сўнг Жанубий Корея ҳукуматини қўллаб- қувватлашини намойиш қилмоқдалар.


Жанубий Корея сафарини бошлаган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Мудофаа вазири Роберт Гейтс билан биргаликда икки корейс давлатини ажратиб турувчи чегара ҳудудга бордилар.

Жанубий ва Шимолий Корея ўртасидаги демилитаризациялаштирилган ҳудудда ҳозирги кунда ҳар иккала томонда икки миллионга яқин ҳарбий жойлаштирилган. Бу ерда ҳарбий қўмондонлар билан учрашган Клинтон хоним АҚШ Жанубий Корея олдида ўз зиммасига олган барча мажбуриятларга содиқ қолажагини таъкидлади.

Давлат котиби, шунингдек Вашингтон Шимолий Кореяга қарши янги санкциялар қўллашини эълон қилди.

АҚШ Давлат котибининг билдиришича, янги санкциялар Шимолий Корея ядровий дастурини молиялаштиришни назарда тутган лойиҳаларга қарши қартилган. Бундан ташқари¸ янги жазо чораларида Шимолий Корея раҳбариятига тегишли банк ҳисобларини нишонга олиш режаланган.

- Биз шимол томонга мужда йўллашни давом эттирамиз. Шимол фуқаролари фойда кўрадиган ва улар турмуш тарзини ўзгартирадиган бошқа йўллар ҳам мавжуд. Бироқ шимол томон ўз қарорида қатъий бўлар экан, АҚШ жануб ҳукумати ва фуқароларини қўллаб-қувватлашни давом эттираверади, деди Ҳиллари Клинтон.

Корейс ярим оролидаги вазият эса ҳамон кескинлигича қолмоқда. Шимолий Корея ядровий дастури юзасидан билдирилаётган ташвишлардан ташқари, яқинда Жанубий Кореяга тегишли ҳарбий кеманинг Сариқ денгизда чўктириб юборилиши минтақадаги вазиятни янада кескинлаштирди.

Ҳиллари Клинтон ва Роберт Гейтс Сариқ денгизда чўккан кемада ҳалок бўлган 46 нафар аскар хотирасига ўрнатилган ёдгорлик пойига гулчамбар қўйдилар.

Мазкур воқеа юзасидан ўтказилган халқаро текширув хулосасига кўра, Жанубий Корея кемасининг чўкишига Шимолий Корея ҳарбийлари томонидан отилган торпедо-ракетаси сабаб бўлган. Расмий Пхенян эса Чхонан кемаси фожиасига алоқадор эмаслигини таъкидлаб келмоқда.

Ҳарбий кеманинг чўктирилишига жавобан эса АҚШ ва Жанубий Корея яқин кунлар ичида денгизда кенг кўламли ҳарбий машқлар ўтказишни режалаштирган.

Расмийларнинг билдиришича, 25-28 июл кунлари ўтказиладиган машқларда 20дан зиёд кема, жумладан АҚШнинг 97 минг тонналик USS George Washington авианосци ҳамда 200га яқин ҳарбий учқичлар иштирок этади.

Айни пайтда Шимолий Корея ва унинг яқин ҳамкори ҳисобланган Хитой ҳукумати Япония денгизида ўтказилиши кутилаётган кенг кўламли ҳарбий машқларни кесин танқид остига олдилар.
XS
SM
MD
LG