Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:44

Қирғизистон жанубидан Россиядан кетаётганлар сони ошмоқда



Жорий йилнинг биринчи ярмида Жалолобод вилоятидан Россияга кетганлар сони 38 минг кишини ташкил этди. Бу ҳақда хабар тарқатган Қирғизистон Меҳнат вазири Айгул Рисқуловага кўра, муҳожирларнинг аксарияти иш излаб кетган ёшлардир.

Шунингдек, қирғиз вазирининг айтишича¸Қирғизистон жанубида июн ойида юз берган миллий низо оқибатида мамлакатни 18 мингдан ортиқ одам тарк этди.

20 июндан 16 июлга қадар Ўш вилоятидан 8000 дан ортиқ одам Россияга бошпана излаб кетган. Уларнинг 60 фоизи Москва, қолганлари эса Красноярск, Екатеринбург, Новосибирск ва Санкт-Петербургга кетган, деди Қирғизистон Меҳнат вазири Айгул Рисқулова.
XS
SM
MD
LG