Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:48

Москвада ҳаво ҳарорати рекорд даражада иссиқлигича қолмоқда


Москвада экологик вазият оғирлигича қолмоқда - ёнаётган ўрмон ва торф қатламидан ҳосил бўлган оғир тутун шаҳарни тўлиқ қамраб олди.

“Мосэкомониторинг” ташкилоти тарқатган хабарга кўра, кейинги кунлар ичи зарарли моддаларнинг ҳаводаги миқдори 10 баробарга ошган.

Шаҳарни чулғаган оғир смог Москва вилояти бўйлаб 63 ўрмонга ўт кетиши натижасидир. Москва вилояти губернатори Борис Громовнинг сўзларига кўра, вилоятда кунига 50 ёнғин ўчоғи бартараф этилмоқда.

Россия Бош санитар врачи Геннадий Онишченко юрак хасталигидан азият чекаëтганларни шу кунларда кўчага чиқмасликка даъват этди.

Айни пайтда, Россия пойтахтида ҳаво ҳарорати иссиқлик бўйича кетма-кет рекорд қўйилмоқда.

28 июл куни яна бир 1882 йилдан буён сақланиб келаётган иссиқлик рекорди ўрнатилди ва бу кун энг иссиқ 28 июл деб тан олинди: Россия пойтахтида ҳаво ҳарорати +34,3 даражагача кўтарилди.
XS
SM
MD
LG