Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:56

Ғарб ташкилотлари ўшликларга ёрдам бермоқда


“Меҳрибонлик корпуси” Қирғизистон жанубидаги этник тўқнашувлар чоғида жабр кўрган оилаларнинг ҳар бирига ойига 35 доллардан маблағ ажратади.

Бу ҳақда “Меҳрибонлик корпуси” вакили Робин Кори қирғизистонлик журналистлар билан учрашув чоғида маълум қилди.

Унга кўра, молиявий ёрдам маҳаллий бошқарув кенгаш вакиллари, оқсоқоллар ва ўқитувчилар томонидан тавсия қилинган оилаларга кўрсатилади.

- Ёрдам дастури тўққиз ойга мўлжалланган бўлиб, шу вақт давомида ёрдам кўрсатилган оилаларнинг аҳволи ҳам мониторинг қилиб борилади,- дея қўшича қилди Робин Кори.

Айни пайтда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (ЮСАИД) Қирғизистондаги вакили расмий Вашингтон Қирғизистон жанубидаги қонли тўқнашувлар чоғида жабр кўрган жамоаларга 10 миллион долларлик ёрдам кўрсатишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG