Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:11

Брянскдаги автоҳалокатда ўзбекистонликлар ҳалок бўлди


12 август куни Брянск яқинида "Ауди" ва ВАЗ-2107 автомашиналари тўқнашуви натижасида машиналар ҳайдовчилари ва Ўзбекистон фуқаролари эканлиги айтилаётган 2 йўловчи ҳалок бўлди.

Интерфакснинг хабарига кўра, йўл ҳалокати Брянск-Новозыбков трассасининг 33 километрида Вигоничи шаҳарчаси яқинида қарамақарши йўлакка чиқиб кетган "Ауди" ҳайдовчиси айби билан содир бўлган.

ВАЗ-2107 йўловчилари 52 ва 55 ёшли ўзбекистонликлар тўқнашув жойида халок бўлди.

Иккала ҳайдовчи маҳаллий шифохонада бир оз муддатдан кейин вафот этганлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG