Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:30

Янгийўлда отишма содир бўлди


Uznews.net мустақил ахборот хизмати тарқатган маълумотга кўра, 14 август куни туш пайти Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани Гулбаҳор поселкаси яқинида қуролланган шахслар ва маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасида отишма содир бўлган.

Uznews.net нинг Янгийўл туман ички ишлар бўлимидаги манбасига таянган ҳолда хабар қилишича, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари диний-экстремистик гуруҳнинг 4 нафар аъзосини қўлга олишаётган бўлган.

“Булар 32 ёшли Шавкат Тожибоев, 29 ёшли Ғулом Исломов, 28 ёшли Дилмурод Юсупов ва 27 ёшли Бахром Соиповлардир”, дейилади хабарда.


Маълумотларга кўра, отишмада 4 нафар шахсдан бири яраланган ва қўлга олинган, қолганлари қочишга улгурганлар.


Uzmetronom интернет сайтининг ёзишича эса, Янгийўл туман ҳуқуқ-тартибот идоралари ёғ-мой комбинати маҳсулотларини мунтазам ўғирлаш билан машғул бўлган маҳаллий гуруҳни қўлга олиш операциясини ўтказган.

Бу борада батафсилроқ маълумот олиш учун Янгийўл тумани ички ишлар бўлимига қўнғироқ қилганимизда, мазкур бўлимнинг ходими бу ҳақда телефон орқали маълумот бера олмаслигини айтди:


- Телефонда биз ҳеч нарсани “бу тўғри, бу нотўғри”, деб бермаймиз. Телефонда ҳамма нарсани айтавермаймиз-ку, дея гапни қисқа қилди Янгийўл тумани ички ишлар бўлими ходими.
XS
SM
MD
LG