Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:18

Бин Лодин куëвининг пуллари музлатилади


АҚШ пул заҳиралари департаменти Усамо Бин Лодиннинг куëви Муҳаммад Абдуллоҳ Ҳасан Абу Али Xайрнинг банкдаги пуллари ва бошқа активларини музлатиш қарорини очиқлади.

Бин Лодиннинг куëви террор тармоғини молиялашдаги асосий шахслардан бири сифатида кўрилади.

АҚШ Mолия вазирининг терроризм ва молиявий разведка бўйича муовини Стюарт Левига кўра, бу қарор Ал-Қоидани молиявий мушкулотлар билан юзма юз қилади.

АҚШ Mолия вазирлиги Ал Xайрга тегишли ҳар қандай мол мулк ва пул маблағларини музлатади .

Вазирлик Америка фуқаролари ва ширкатларига Ал Xайр билан ҳар қандай тижоратни тақиқлайди.

11 сентябр портлашларини молиялаганлик айби юклатилган Ал Xайр Саудия ҳукумати қидирувида қолмоқда.

XS
SM
MD
LG