Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:12

Пулинг бўлса халтада, дам оласан “Grand Mir”да


Туризмнинг ривожланмаганидан Тошкентдаги ҳашматли меҳмонхоналар сотувга қўйилган, дейди мутахассислар.
Туризмнинг ривожланмаганидан Тошкентдаги ҳашматли меҳмонхоналар сотувга қўйилган, дейди мутахассислар.

Дунёнинг турли шаҳарларида байрам, фестивал ё шунга ўхшаш тадбирлар уюштираладиган бўлса, шаҳар меҳмонхоналари ён атрофдаги шаҳарча ва қишлоқлар, қолаверса, ҳориждан келган меҳмонлар билан лиқ тўлади. Мустақилликнинг 19 йиллигини нишонлаш арафасида турган Ўзбекистон пойтахти бундай шаҳарлар сирасига кирмайди.


Фахриддин бу йил мустақиллик томошаларини кўргани Сурхондарёнинг Сариосиё туманидан Тошкентга келди. Лекин у Тошкентга меҳмон бўлиб келганида меҳмохонадан кўра, ноқулайроқ бўлсада, бирор қариндоши ёки танишиникида қолишни афзал кўради.

- Ҳамма ҳам хоҳлайди пойтахт – Тошкент шаҳрига келишни. Чунки вилоятларда пойтахтдагидай шароит йўқ. Одамлар томоша қилиш, концерт кўриш, киноларга тушиш, дам олиш ëки меҳмончилик сифатида айланиб келишган вақтларда ўша меҳмонхоналарда туришга қурби етмайди. Сабабики пойтахтда меҳмонхоналар қиммат. Ўрта нархларда белгиланган меҳмонхоналар ҳам бор, лекин уларда шароитнинг ўзи йўқ. Масалан хоналари ремонтталаб, ходимлари ҳам кўнгилдагидай хизмат кўрсатмайди. Яхши, шароити жуда зўр меҳмонхоналаримиз борку, лекин жуда ҳам қиммат. Ўзимизнинг вилоятдан келганларнинг чўнтаги кўтармайди уни. Одамлар шу томонларини ўйлаб, ўз қариндошларининг уйларига жойлашишни маъқул кўришади,- дейди Фахриддин.

Айтиб ўтганимиздек, дунёнинг аксар мамлакатларида бирор каттароқ тадбир ёки байрам арафаси меҳмонхоналарда бўш жой топиш амри маҳол бўлади.

Масалан, бир танишим шу кунларда Германия шаҳарларидан бирига машҳур рок гуруҳининг концертига бормоқчи. Концертга билет топдию, шаҳардаги 2 юлдузлидан тортиб 5 юлдузлигача бўлган меҳмонхоналардан бирортасида жой топа олмагани боис ўз машинасида тунашига тўғри келадиганга ўхшайди.

Мустақиллик байрами катта тантана, тўю томошалар билан нишоналадиган пойтахт Тошкентнинг шу кунларда узоғу яқиндан келган меҳмонларга лиқ тўлиши, каттаю кичик меҳмонхоналар эшикларига “Жой йўқ” ёки “Жой қолмади”, деган эълонларнинг осилини табиий ҳолдек қабул қилиниши керак.

Лекин негадир, мустақиллик байрами арафасида Тошкентдаги меҳмонхоналарнинг аксари мижозлар йўқлигидан ҳувиллаб ётибди. Пойтахтдаги турли меҳмонхналарга қўнғироқ қилиб, бунинг гувоҳи бўлдик.

Тошкентдаги беш юлдузли меҳмонхоналардан бири “Гранд-мир”га қўнғироқ қилиб, меҳмонхонада бўш жой бор-йўқлиги билан қизиқдик.

- Ҳа, бўш хона бор. Сизга нечта хона зарур. Нархлари 290 доллар. Бу нархга нонушта, солиқлар, бассейн, сауна ва фитнес зал нархлари ҳам қўшилган,- деди меҳмонхона ходимаси.

Биз телефон қилган бошқа меҳмонхоналарнинг қолганларида ҳам бўш жойлар бор, деган жавобни олдик.

Тошкентдаги айрим меҳмонхоналарнинг айни байрам арафасида ҳувуллаб ётгани сабабларидан, сирдарёлик Фаҳриддин мисолида кўрганимиздек, улардаги нархларнинг қимматли ва ўзбекистонликлар чўнтагига тўғри келмаслигидир.

Лекин вилоятлардан келадиган меҳмонларга хизмат кўрсатадиган меҳмонхоналар ходимлари ҳам шу кунларда мижоз йўқлгидан “пашша қўриб” ўтиришибди. Бундай мехмонхоналардан бирининг ходимаси байрам муносабати билан Тошкентда назорат кучайгани боис меҳмонлар камайганини айтди Озодлик мухбири билан ўзаро суҳбатда.

Меҳмонхоналар бўйича мутахассис Шамсиддин овози ёзиб олинмаслиги шарти билан меҳмонхоналарда хорижий меҳмонлар камлигини изоҳлашга рози бўлди.

Шамсиддиннинг айтишича, биринчи сабаб мамлакатда туризим инфратузимасининг ривожланмагани боис хорижий сайёҳларни жалб қилиш талаб даражасида эмас. Инфратузилмани такомиллаштириш ва янгиларини яратиш учун маблағларнинг етишмаслиги, кўпгина меҳмонхоналарда таомларнинг замонавий талабларга жавоб бермаслиги, меҳмонхона хизматлари нархларининг қимматлиги ҳам хорижий сайёҳларни ҳашаматли меҳмонхоналарга жалб қилишга тўсқинлик қилади, дейди Шамсиддин.

Унга кўра, 2003 йилдан бошлаб Ўзбекистонда меҳмонхоналар бизнеси анча ривожлана бошлаган ва бу даврда мамлакат меҳмонхоналари хориждан келган делегациялар ҳисобига гавжум бўлган.

Лекин 2005 йили Андижон воқеаларидан кейин ажнабий делегацияларнинг ҳам, хорижий сайёҳларнинг ҳам сони кескин камайиб кетди, дейди суҳбатдошимиз.

Яна бир суҳбатдошимиз Даша. У Ўзбекистонда меҳмонхоналарга маслаҳат бериш билан шуғулланади. Дашанинг айтишича, хорижлик туристлар асосан Тошкентдаги икки юлдузли, нархлари ўртача 60-70 АҚШ доллар атрофида бўлган ва шарқона дизайнда безалган меҳмонхоналарни хуш кўради.

- Туристлар миллий услубда қурилиб, безалган арзонроқ меҳмонхоналарни танлашади. Аксар ҳолларда хусусий меҳмонхоналарда туришни маъқул кўришади,- дейди Даша.

Лекин хорижлик туристлар Ўзбекистон меҳмонхоналаридаги хизмат кўрсатиш сифатидан нархларга мос келмаслигидан шкиоят қилиши тез-тез учраб турадиган ҳолдир, дея қўшимча қилади Даша.

- Умуман олганда хорижлик сайёҳлар Ўзбекистондаги меҳмонхоналар кўрсатадиган хизматдан рози бўлиб қайтади. Лекин аксар ҳолларда нархлар меҳмонхона сифатига мувофиқ келмаслигидан нолишади,- дейди меҳмонхоналар бўйича маслаҳатчи Даша.

Ўзбекистонда бир неча бор меҳмон бўлган швециялик Элин Жонсон Ўзбекистон меҳмонхоналаридаги камчиликлар ҳақида буларни айтади.

- Баъзида хизмат кўрсатиш кўнгилдагидай эмасди. Нонуштани ўз вақтида беришмасди. Кутиб қолишимизга тўғри келарди. Овқатларининг мазаси ҳам менга унчалик маъқул келмаган. Улар одатда ғарб таомларини тайёрлашга ҳаракат қилишади. Бироқ буни ҳар доим ҳам эплай олишмаганини кўрганман. Кейин баъзи меҳмонхоналарда сув муаммоси бўларди. Лекин умуман олганда менга Ўзбекистондаги шарқона услубда қурилган меҳмонхоналар жуда ёқади. Маслан, Марказий Осиёдаги бошқа баъзи давлатларга қараганда Ўзбекистондаги меҳмонхоналар тузукроқ,- дейди Элин Жонсон.

Меҳмонхоналар бўйича мутахассис Шамсиддинга кўра, айни пайтда Тошкентдаги беш ва тўрт юлдузли меҳмонхоналарнинг аксари мамлакатга келувчи саноқли делегация вакиллари ҳисобига кун кечирмоқда, уч юлдуздан паст бўлган меҳмонхоналар эса базўр кунини кўраяпти.

Шу сабабдан, дейди Шамсиддин, бугунги кунда Ўзбекистонда меҳмонхона бизнеси инқироз ёқасига келиб қолган.

“Dedeman Silk Roаd Tashkent” ва “Grand Mir” меҳмонхоналари уч йил аввал савдога қўйилганига қарамай, ҳанузгача сотилмай келаётганини сўзларига дадил сифатида келтиради меҳмонхона бизнесида ишлайдиган Шамсиддин.
XS
SM
MD
LG