Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:10

Амнистия сиёсий маҳбусларни яна четлаб ўтди


Ўзбекистонда эълон этилган амнистия бу йил ҳам сиёсий маҳбусларни четлаб ўтди. Ўзбекистон парламентининг юқори палатаси - Сенат мустақилликнинг 19 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Айни қарорга мувофиқ, аёллар, енгил жиноят содир этган ёшлар, 60 ёшдан ошган маҳбуслар ҳамда чет эл фуқаролари муддатидан аввал озодликка чиқарилади. Аммо жамият учун хавфли жиноятларни содир этган, диний-сиёсий айблар билан қамалганлар авф этилмайди.

Аввалроқ ACAT-France, Насронийлар қийноқларга қарши деб аталувчи ташкилот Ўзбекистон президентига очиқ хат йўллаб, 18 нафар сиёсий маҳбусни озод қилишга чақирган эди.

- Ҳар йили 1 сентябр куни нишонланадиган мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон ҳукумати кўплаб маҳбусларни озодликка чиқаради. Шу сабабдан бугун "ACAT-France" Ўзбекистон президенти номига очиқ хат билан мурожаат қилиб, 18 нафар маҳбусни озод этишга чақираяпти, - деб билдирган эди ташкилотнинг Осиё мамлакатлари лойиҳаси раҳбари Кристин Ларок.

Ташкилотга кўра, Ўзбекистон қамоқхоналарида маҳбусларни азоблаш ва қийноққа солиш холлари ҳали ҳам давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG