Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:00

Хеврондаги ҳужум тинчлик музокараларига соя солди


Ғарбий соҳилда тўрт исроиллик, жумладан, бир хомиладор аёлнинг отиб ўлдирилиши Фаластин-Исроил тинчлик музокараларига соя солди.

Фаластиндаги Ҳамас жанггари гуруҳи амалга оширгани айтилаётган бу қонли ҳодиса Вашингтонда Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос АҚШ президенти Барак Обама воситачилигидаги уч томонлама музокараларга йиғила бошлаган бир паллада содир бўлди.

Хабарларга кўра, Хеврон шаҳри яқинида тўрт нафар исроиллик машинада кетаётган пайтда улар пистирмадан ўққа тутилган. Ҳалок бўлганлардан бири хомиладор аёл экани айтилмоқда.

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу қаторида Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос ҳам ҳужумларни қоралади.

- Бу ҳужум, афтидан, сиёсий тинчлик жараёнларига тўсқинлик қилиш мақсадида амалга оширилган ва бу Фаластин қаршилигининг амали деб кўрилмаслиги керак, - деди Аббос.
XS
SM
MD
LG