Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:10

Қирғизистонда сайлов соxтакорлари жазоланади


Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатда 2007 йилги референдум ва 2009 йилги парламент сайлови натижаларини соxталаштириш факти бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Ички ишлар вазири Қубат Байболов соxтакорликларга алоқадор шахслар жавобгарликка тортилиши ҳақида билдирди. "Бунинг учун 3 йилдан 7 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин", - деди Байболов.

Айни пайтда Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаева агар вазият кескинлашгудек бўлса, мамлакатда қайтадан фавқулодда ҳолат эълон қилиб, 10 октябрга белгиланган парламент сайловини бекор қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

- Агар мамлакат яхлитлиги ва бирлигини сақлаб қолиш масаласи кўтариладиган бўлса, биз фавқулодда холат эълон қиламиз, сайловларни бекор қилишимиз мумкин, деди Ўтунбаева.

Қирғизистоннинг муваққат ҳукумати юзлаб одам ўлимига сабаб бўлган июн ойидаги мамлакат жанубида юз берган зўравонликлардан икки ҳафта ўтиб парламентга кўпроқ ваколатлар бериш бўйича референдум ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG