Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:19

Афғонистонда Қуръони Карим ёндирилишига қарши намойишлар бўлди



Афғонистоннинг шимолий-шарқидаги Файзобод шаҳрида флоридалик пасторнинг Қуръони Каримни ёқиш режасига қарши намойишлар бўлди.

Маҳаллий расмийлар ва полициянинг билдиришича, норозилик тадбирида минглаб афғонистонлик қатнашган. Бадахшон вилояти маркази Файзобод шаҳридаги намойишлар эрталаб Ҳайит намозидан сўнг бошланди.

Тадбир давомида айрим норозилар Файзободдаги НАТО ҳарбий базасига қарата тошлар отган.

Америкалик насроний руҳонийсининг 11 сентябр куни ўз тарафдорлари билан бирга Қуръони Каримни ёқиш режаси жаҳон бўйлаб норозилик уйғотди.

Флориданинг Гейнсвил шаҳридаги черков руҳонийси Терри Жоунс муқаддас китобга ўт қўйиш режасидан вақтинча қайтгани, аммо аҳдидан воз кечмаганини айтди. АҚШ ҳукумати бу режани жирканч ва хатарли амал деб қоралади.
XS
SM
MD
LG