Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:07

Бишкекдаги Синагогада портлаш рўй берди


Кеча Бишкекдаги синагога ҳудудида портлаш рўй берган. Бу ҳақда AKIpress агентлиги хабар қилди. Гувоҳларга кўра, портловчи мослама синагога ичкарисига номаълум шахс тарафидан ташлаб кетилган.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги синагогада портлаш содир бўлганини тасдиқлади ва бунинг тафсилотлари ўрганилаётганини билдирди. Портлашдан ҳеч кимга зиён етмаган.

Хабарларга кўра, бомба синагога ҳудудига маҳаллий яҳудийлар йиғинидан бир соат олдин ташлаб кетилган.

Кеча яҳудийлар Рош-ҳа-Шана, яъни янги 5771 йил киришини байрам қилди.
XS
SM
MD
LG