Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:59

Исроил уй-жой қурилишига мораторий муддатини узайтирмоқчи эмас


Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Ғарбий соҳилда яҳудийлар учун уй-жой қурилишига жорий этилган мораторий муддати узайтирилмаслигини билдирди.

Исроил АҚШ босими остида ўтган йил Ғарбий соҳилдаги қурилиш ишлари 10 ойга тўхтатилишини эълон қилган ва бу муддат шу ойда тугайди.

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос, агар Исроил Ғарбий соҳилда яҳудий кўчманчилари учун уй-жойлар қуришни қайта бошлайдиган бўлса, янги тинчлик музокараларидан чиқиши ҳақда огоҳлантирган эди.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар 14 сентябрга белгиланган.
XS
SM
MD
LG