Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:18

Тожикистон ҳукумати мухолифат қўмондонлари билан музокара қилмоқда


Тожикистон куч ишлатар тизим идоралари раҳбарлари бугун эрталаб кутилмаганда Рашт водийсига борди. Душанбедан мухбиримиз хабар қилади.

Мухолифатнинг собиқ дала қўмондон Мирзохўжа Аҳмадов ҳукумат билан бораётган музокаралардан хабари йўқлигини айтмоқда.
Тожикистон Ички ишлар вазири Абдураҳим Қаҳҳоров, Мудофа вазири Шерали Хайруллоев ва Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси муовини Мансуржон Умаров 15 сентябр куни эрталаб Рашт водийсига жўнаб кетди.

Бу борада Тожикистон Ички ишлар вазирлиги хабар тарқатди.

Ички ишлар вазирлигига кўра, Тожикистон президенти буйруғи билан Раштга борган куч ишлатар тизимлари раҳбарлари ўша ҳудуддаги собиқ дала қўмондонлари Мирзохўжа Аҳмадов ва Искандар шоҳ билан музокара ўтказади.

Айрим хабарларга кўра, бунга собиқ дала қўмондонлари мамлакат миллий хавфсизлигига хавф туғдираётгани оид хавотирлар сабаб бўлган.

Аммо “Азия плюс” ахборот агентлигига телефон орқали интервью берган Мирзохўжа Аҳмадов “Юқори мартабали шахсларнинг Рашт водийсига келганидан хабари йўқлиги” ва у билан ҳеч ким музокара ҳам ўтказмаганини айтган.

У шунингдек, мамлакат куч ишлатар тизимлар раҳбарларининг Рашт водийсига сафаридан кўзлаган мақсадларидан бехабарлигини ҳам таъкидлаган.

Мирзохўжа Аҳмадов Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг вақтинча сақлаш ҳибсхонасидан қочган маҳбусларни тутиш амалиёти атрофида сўнгги бир неча кун давомида Рашт водийсида “зачистка” ўтказилаётганини маълум қилган.

Эслатсак, 2008 йил кузига қадар Ички ишлар вазирлигининг уюшган жиноятчиликка қарши кураш Рашт бўлимини бошқарган Мирзохўжа Аҳмадов шу йил июнида оммавий ахборот воситалари орқали Тожикистон ҳукуматига мурожат қилиб, бордию мамлакат ҳуқуқ тартибот идоралари ўзи ва тарафдорларига нисбатан босим ўтказса, албатта қурол билан жавоб қайтариш билан таҳдид қилган эди.
XS
SM
MD
LG