Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:38

Обама АҚШ болаларининг севимли ëзувчиси


АҚШ президенти Барак Обаманинг "Сени тараннум қиламан: Қизларимга мактуб" деган китоби сотувга чиқмасиданоқ ҳаридорталаб бўлди.

Китоб учун рекорд сонда буюртма олинди деб маълум қилди 16 сентябр куни "Рендом ҳаус" нашриëти.

Бундан ташқари Барак Обаманинг ҳали сотувга чиқмаган китоби Интернетдаги Амазон китоб дўконидаги энг ҳаридоргир 25 китоб рўйҳатининг бошига чиқди.

Китобнинг ноябр ойида ярим миллион ададда сотувга чиқарилиши кутилмоқда. "Рендом ҳаус" нашриëти керак бўлса яна чоп қиламиз деб билдирди.

Китоб муқовасида президентнинг Малия ва Саша исмли қизлари Бо лақабли кўппак билан акс эттирилганига қарамасдан Обама оиласи китоб тижоратида иштирок қилмайди деди АҚШ президенти матбуот котиби Риберт Гиббс чоршанба куни Оқ уйда ўтган брифинг чоғида

Обаманинг бу китоби навқирон америкаликларга аталган¸бундан олдин Нобел совриндори Обама "Кескин умид" ва "Отамнинг орзуси" деган китобларни катталар учун чоп қилдирган эди.

XS
SM
MD
LG