Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:38

Калининградда ўзбекистонлик мардикор икки юртдошини ёқиб юборди


Калининграднинг “Искра” жамиятига қарашли дала ҳовлиларидан бирида спиртли ичимлик ичиб ўтирган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ўртасида жанжал чиққани оқибатида улардан бири ўлди, яна бири оғир тан жароҳати олди.

Муштлашув пайтида улардан бири пластик бутилкадаги бензинни шерикларига сепиб, уларни ёқиб юборган, дея маълум қилди Калининград прокуратураси матбуот котиби Марианна Андрюшина.

Натижада, 1979 йилда туғилган икки нафар Ўзбекистон фуқароси оғир жароҳатлар билан шифохонага ётиқизилган. Кейинроқ жабрланганлардан бири вафот этган.

Ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқароси ўз юртдошларини рашк устида ёқиб юборганига иқрор бўлди.

Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG