Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:45

Тожик вазирлари Раштга нега борди?


Тожикистон вазирлари собиқ мухолифат лидерларидан бири бўлган Мирзохўжа Ахмадов билан учрашганларини инкор қилмоқдалар.
Тожикистон вазирлари собиқ мухолифат лидерларидан бири бўлган Мирзохўжа Ахмадов билан учрашганларини инкор қилмоқдалар.

Тожикистон куч ишлатар тизим раҳбарлари 15 сентябр куни Тожикистон шарқида собиқ дала қўмондонлари Мирзохўжа Аҳмадов ва Шоҳ Искандаров билан музокара ўтказганлари тўғрисида интернетда ёйинланган маълумотларни рад этмоқдалар. Аммо норасмий манбаалар бу учрашув бўлиб ўтгани ҳақида аниқ маълумотларга эга эканини иддао қилишмоқда.


Сўнгги ўн йил давомида Тожикистон куч ишлатар тизими идоралари раҳбарларининг Рашт водийсига борганини тожикистонликлар эслай олмайди.

Ҳатто 2009 йил ёзида Тавилдара туманида ҳукумат кучлари билан ноқонуний қуролланган гуруҳ ўртасида юз берган отишмадан сўнг ҳам вазирлардан бирортаси бу водийга бормаган эди.

Аммо бу гал кутилмаганда Тожикистон Мудофа ва Ички ишлар вазирлари Шерали Хайруллоев, Абдураҳим Қаҳҳоров ҳамда Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси муовини Мансуржон Умаровнинг Раштга сафари бир қатор жавобсиз қолаётган саволларни пайдо қилди.

Тожикистон ҳукуматидаги юқори мартабали раҳбарларининг Раштга сафаридан мақсад нима эди?

Тожикистон Ички ишлар вазири матбуот хизмати бошлиғи Маҳмадулло Асадуллоев бу вазирларнинг ишчи сафари эканини маълум қилди.

Гарчи у 15 сентябр куни куч ишлатар тизим раҳбарлари собиқ дала қўмондонлари билан учрашиши кутилганини айтган эса-да, 16 сентябр кечаги айтилганларни рад этди.

- Тожикистон Ички ишлар вазири Абдураҳим Қаҳҳоровнинг Раштга сафридан кўзланган мақсад Миллий хавфсизлик қўмитасининг вақтинча сақлаш ҳибсхонасидан қочган маҳбусларни қўлга олиш бўйича бу ҳудудда олиб борилаётган амалиётлар билан яқиндан танишиш эди.

Шунинг билан бирга Рашт туманидаги жиноятчиликка оид вазиятни ўрганиш ҳам вазир жанобларининг сафар дастурларидан жой олган эди,- дея билдирди вазирлик расмийси Маҳмудулло Асадуллоев.

Асадуллоев вазирларнинг собиқ дала қўмондонлари Мирзохўжа Аҳмадов ва Шоҳ Искандаров билан музокара ўтказганлари ҳамда уларга мулла Абдуллони қўлга олиш амалиётида қатнашиш бўйича топшириқ бергани борасида бир қатор интернет сайтларда ёйинланган хабарларни рад этди.

Айни пайтда Тожикистон Исломий уйғониш партиясининг ҳозирда Рашт туманида бўлиб турган масъули Сайидумар Ҳусайни эса вазирлар Мирзохўжа Аҳмадов ва Шоҳ Искандаров билан музокара ўтказганини маълум қилди.

- Кеча Рашт туман ҳукумати биносида вазирлар Мирзохўжа Аҳмадов ва Шоҳ Искандаровлар билан учрашди. Бироқ бу учрашувда бевосита қатнашмаганимиз учун тафсилотлардан хабарсизман. Учрашувдан сўнг Шоҳ Искандаровдан “Ҳукумат одамлари билан нима ҳақида суҳбатлашдинглар?” деб сўрадим. У ўзаро музокарада мулла Абдулло ҳақида гап борганини ва ҳукумат масъуллари ундан ҳавотирда эканини айтди. Лекин афсуски Мирзохўжа Аҳмадов билан учрашиш ва тўлароқ тафсилотлар олишга муяссар бўлмадим,- деди Сайидумар Ҳусайни.

Ҳусайни жанобалари Рашт водийси бир қарашда жуда тинч ва осуда экани кузатилса-да, аммо ички ҳолат ташвишли эканини қўшимча қилди.

Унинг айтишича, Миллий хавфсизлик қўмитасининг вақтинча сақлаш ҳибсхонасидан қочган маҳбусларни тутиш мақсадида бу водийга ҳукумат саноқсиз кучлари ташланган.

- Ҳукумат кучлари ва вазирларнинг Раштга сафаридан мақсад бир томондан мулла Абдулло ҳақида маълумот тўплаш бўлса, бошқа томондан мухолифат энг сўнгги лидерларини ва уларнинг яқинларини шу баҳоналар билан йўқ қилишдир. НАТО кучлари Бин Ладинни тутиш баҳонасида бир кун Афғонистонни, бир куни Вазиристонни ўққа тутаётганидек, Тожикистон ҳукумати ҳам мулла Абдулло баҳонасида ўз ниятларига етмоқчи. Мана ўтган йил ҳам мулла Абдулло Афғонистондан Тавилдарага қайтгани баҳонасида Мирзо Зиёев ўлдирилган эди. Лекин шуни айтиш лозимки, ёши 60 дан ўтган мулла Абдуллонинг армияси ҳам йўқ, унинг қўлидан ҳеч қандай амалиёт ҳам келмайди. У бу ёқларга келмаган. Агар келган бўлса ҳам бошпана ахтариб келган бўлиши мумкин холос, - дейди Тожикистн Ислом уйғониш партияси расмийси Ҳусайни.

Шу ўринда айтиб ўтсак, тожик жамиятида мулла Абдулло лақаби билан танилган Абдулло Раҳимов Тожикистондаги фуқаролик уруши йиллари (1992 ва 1997 йиллар – таҳр,.) бирлашган тожик мухолифатининг етакчиларидан бири эди.

1997 йил Тожикистонда тинчликка эришилгандан сўнг ҳам мулла Абдулло қуролини топширмай Ўзбекистон Исломий ҳаракати сафига ўтиб олган эди.

2000 йилда у ўзига қарашли одамлар билан Афғонистонга ўтиб, Толибон гуруҳига қўшилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўтган йил ёзида мулла Абдулло Афғонистондан Тавилдарага қайтгани ва бу ҳудудда ноқонуний қуролланган гуруҳга қўмондонлик қилаётгани ҳақида хабар тарқалди.

Ҳукумат кучларининг Тавилдарада бу гуруҳни қўлга олиш бўйича олиб борган махсус амалиёти натижасида собиқ дала қўмондонларидан бири, Тожикистон фавқулотда ҳолатлар собиқ вазири Мирзо Зиёев ҳалок бўлиб, унинг яқинлари ҳибсга олинди. Мулла Абдулло қиссаси эса шу кунгача тожик жамиятида унитилган эди.

Шу йил 23 августига ўтар кечаси Миллий хавфсизлик қўмитасининг вақтинча сақлаш изоляторидан қочган маҳбуслар орасида Мирзо Зиёевнинг яқинлари ҳам борлиги ва айни дамда улар Рашт водийсидаги тоғларда яшириниб юрган мулла Абдулло билан иттифоқ тузгани ҳақида миш-мишлар урчий бошлади.

Мустақил кузатувчилар бу миш-мишлардан жон борлиги ва ҳукуматни чўчитиб қўйган нарса ҳам шу эканини айтишмоқда.

Кузатувчиларга кўра, айнан шу маълумотлар ҳукумат юқори мулозимларнинг кутилмаганда Раштга боришига туртки бўлган.
XS
SM
MD
LG