Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:37

Люберцида андижонлик жасади топилди


13 сентябр куни Москва вилоятининг Люберци туманига қарашли Котелники шаҳри яқинида андижонлик Миродил Фозиловнинг жасади топилди.

Ўзбекистон фуқаросининг ўлими юзасидан очилган жиноят ишини олиб бораётган терговчи буларни маълум қилди.

- У "Белая дача" микрорайонида жойлашган ўрмон ҳудудида боши ёрилган, калтакланган ҳолатда топилди. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда. Ҳодисанинг бир нечта версияси текшириляпти, деди ўзини Юрий деб таништирган ички ишлар ходими.

Терговчи Фозиловни қирғиз миллатига мансуб шахслар машинага солиб кетганини кўрган гувоҳлар борлигини қўшимча қилди.

15 сентябр куни Фозиловнинг жасади Домодедово аэропортидан Ўзбекистонга жўнатилди, дея маълум қилди унинг яқинларидан бири.

50 ёшли андижонлик Миродил Фозилов тўрт фарзанднинг отаси эди.
XS
SM
MD
LG