Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:19

Улуғбек Абдусаломов инсульт бўлди


Қирғизистонлик ўзбек журналисти Улуғбек Абдусаломовнинг инсульт бўлгани ҳақида Озодликка унинг адвокати Бектурсун Қалманов маълум қилди.

"Дийдор" газетаси бош муҳаррири Улуғбек Абдусаломов
Шу йилнинг 14 июн куни Жалолобод вилоятида зўравонликларга алоқадорлик айбланиб, ҳибсга олинган қирғизистонлик ўзбек журналисти Улуғбек Абдусаломовнинг суд махкамаси 17 сентябр куни бошланиши керак эди, бироқ бугун Улуғбек Абдусаломовнинг соғлиги ёмонлашгани боис суд махкамаси қоллдирилди:

- Махкама у оғриб қолгани учун 22 сентябрга қолдирилди. Агар соғлиги яхшиланса ўша куни бўлади. Улуғбек Абдусаловнинг ўзи касахонада, у бугун инсульт бўлди, деди Улуғбек Абдусаломовнинг адвокати Бектурсун Қалманов.

Эслатиб ўтамиз, қамоқхонада сақланаётган Улуғбек Абдусаломов 15 сентябр куни соғлиги ёмонлашгани сабабли Жалолобод вилоят касалхонасига ўтказилган эди.

Унга нисбатан жиноят кодексининг тўртта моддаси - экстремизм, миллий нафратни қўзғатганлик, оммавий тартибсизликларни келтириб чиқарганлик ҳамда мамлакат ҳудудий яхлитлигига қарши айирмачилик фаолияти билан шуғулланганликка оид айбловлар илгари сурилган.

Улуғбек Абусаломов бош муҳаррирлик қилган "Дийдор" газетаси Қирғизистондаги ўзбек этник озчилиги рўпара келаётган масалалар, хусусан, ўзбекларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётда юзма-юз келаётган муаммоларини ёритиб келган.
XS
SM
MD
LG