Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:36

Деҳлида сайёҳларга ҳужум қилинди


Деҳли шаҳрида номаълум қуролли шахс тайванлик сайёҳларга ҳужум қилди ва икки нафарини жароҳатлади.

Ҳужум Деҳли шаҳри марказидаги масжид ёнида амалга оширилди. Полиция берган маълумотга кўра, қуролли шахс мотоциклда келиб, сайёҳлар кетаётган автобусга қарата ўт очган.

Келаси ҳафта Деҳлида Ҳамдўстлик ўйинлари мусобақаларининг бошланиши кутилмоқда.

Баъзи жанггари гуруҳлар эса бу тадбирни бузиш билан таҳдид қилган эди.
XS
SM
MD
LG