Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:20

БМТ раҳбари Эрон президенти билан учрашди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун 19 сентябр куни Ню Йоркда Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод билан учрашди.

Бан Аҳмадийнажодни Эроннинг ядровий дастури борасида халқаро ҳамжамият билан “конструктив ҳамкорлик қилиш”га чақирди.

БМТ Бош котиби эълон қилган баёнотда у Эрон раҳбарига “фундаментал фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларнинг ҳурмат қилиниши муҳим экани”ни таъкидлагани билдирилган.

Маҳмуд Аҳмадийнажод БМТ Бош Ассамблеясининг йиллик йиғилишида қатнашиш учун 19 сентябр куни Ню Йоркка борган.
XS
SM
MD
LG