Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:07

Тожикистондаги “террор ҳужумида” ўнлаб аскар нобуд бўлди


Тожикистон Мудофаа вазирлигининг матбуот котиби Фаридун Маҳмадалиев Франс пресс ахборот агентлигига 19 сентябр куни тушдан кейин Тожикистон шарқида уюштирилган ҳужум оқибатида Мудофаа вазирлигининг 23 аскари ҳалок бўлгани”ни айтди.

Тожикистон расмийлари амалга оширилган ҳужум август ойида Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг вақтинча сақлаш ҳибсхонасидан қочган террорчиларнинг иши эканини тахмин қилмоқда.

Ҳужум Душанбе шаҳридан 185 километр шарқда, Рашт водийсининг Камароб дарасида уюштирилгани айтилмоқда.

Айни пайтда бази ахборот воситаларида Тожикистон армиясига тегишли ҳарбий колонна гранатамёт ва автоматлардан ўққа тутилгани оқибатида камида 40 нафар ҳарбий нобуд бўлгани билдирилган.

Махфий хизмат ходимлари фикрича, ҳужумга дала қўмондони Муло Абдулло алоқадор бўлиши мумкин.

Тожикистон расмийлари ҳужум уюштирилган минтақага армиянинг қўшимча кучларини жўнатган.
XS
SM
MD
LG