Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:27

БМТсаммитида Обаманинг нутқ сўзлаши кутилаяпти


Ню Йоркда ўтаётган БМТнинг тараққиёт саммити бугун ниҳоясига етади. Унинг ишида қатнашаётган 140дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари қашшоқлик, ижтимоий тенгсизлик муаммолари ва уларни бартараф этиш масалаларини муҳокама этишмоқда.

Бугун саммитда АҚШ президенти Барак Обама ва Хитой бош вазири Вэн Жибаонинг нутқ сўзлаши кутиляпти. Сешанба куни Германия канцлери Ангела Меркел ўз нутқида жаҳоннинг кўпгина мамлакатлари фақат халқаро ёрдамларга кўз тикиб ўтирмасдан, ўз тараққиёти ҳақида ўзлари кўпроқ бош қотириши кераклиги ҳақда таъкидлади.

БМТнинг тараққиёт саммитида сўз олган Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод бир қатор халқаро ташкилотлар фаолиятини танқид остига олди.

Аҳмадийнажод таъбирича, айрим халқаро ташкилотлар демократия ва холислик тамойилларига зид тарзда фаолият қилмоқда.

- Учинчи минг йилликнинг асосий мақсади адолатли бошқарувга асосланган янги дунё тартибини жорий этиш бўлиши керак, - деди Аҳмадийнажод.
XS
SM
MD
LG