Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:16

Венгрия Ўзбекистонга 50 миллион доллар кредит ажратади


Венгриянинг Экспорт-импорт банки (Эксимбанк) Ўзбекистон ҳукуматига 50 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит беришга қарор қилди.

Прайм-ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, бу ҳақда Венгрия Республикаси Президенти Пал Шмитт 22 сентябр куни Ню Йоркдаги БМТ Бош қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан учрашув пайтида маълум қилган.

Ажратилажак кредит тиббий ускуналар сотиб олиш, шаҳарларда электр қувватини тежайдиган технологияларни жорий қилиш, нефтни қайта ишловчи заводларнинг тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш каби ишларга сарфланиши мўлжалланган.

Кредит ҳақидаги шартноманинг жорий йил охиригача имзоланиши режаланмоқда.
XS
SM
MD
LG