Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:34

Жиззахда Тожикистон фуқаролари судланди


Расмий маълумотга кўра,шу йилнинг 8 ойи оралиғида Тожикистоннинг Зафаробод туманида чегарани ноқонуний кесиб ўтганликда айбланиб, Ўзбекистоннинг 10 фуқароси судланган.
Расмий маълумотга кўра,шу йилнинг 8 ойи оралиғида Тожикистоннинг Зафаробод туманида чегарани ноқонуний кесиб ўтганликда айбланиб, Ўзбекистоннинг 10 фуқароси судланган.

Жиззахда Тожикистоннинг икки фуқароси Ўзбекистонга тегишли ерларда деҳқончилик қилгани учун икки йилга озодликдан маҳрум этилди. Бироқ тожик расмийлари дехқонлар Тожикистон ҳудудида деҳқончилик қилишганини, ўзбек чегарачилари эса уларни ноқонуний тарзда ҳибс этганини айтмоқда.

Маълумотларга кўра, Жиззах вилоятида маҳкамага тортилган Тожикистон фуқаролари Абдужаббор Жалилов ва Акмал Исмоилов ўз ерларида дехқончилик билан шуғулланаётган пайтда Ўзбекистон чегарачилари томонидан қўлга олинган.

- Учта ёш болам билан қолдим. Ўзим ҳеч қаерда ишламайман. Боқувчимиз эрим эди. Энди нима қиламиз, билмайман. Қўшниларимдан қарз олиб Ўзбекистонга, судга бордим. Эримни икки йилга қамашди, - дейди Акмал Исмоиловнинг рафиқаси Оиша.

Озодликдан маҳрум этилган Абдужаббор Жалиловнинг акаси Латиф Жамоловга кўра, Равшан қишлоғи аҳолиси бу ерларда Шўролар даврида ҳам дехқончилик қилишган. Бу ерлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари ҳам бор.

- Соат 12 лар эди. Укам ва Акмал Исмоилов ерда ишлаётган эди. Мен чайлада ётган эдим. Шу пайт ўн саккизта Ўзбекистон чегарачиси ва бир офицер келди. Улар укамни ва Акмални қўлларини орқасига қилиб, олдиларига солиб олиб кетишди. Мени гапларимга эътибор ҳам беришмади. Шундан кейин зудлик билан чегара бўлимига бордим, у ердан кейин милицияга мурожаат қилдим, - дейди Латиф Жамолов.

Латиф Жамолов бу ерлар Тожикистонга қарашли эканлиги ва қариндошлари ҳеч қандай қонунни бузмаганликларини исботловчи ҳужжатларни йиғиб, Ўзбекистонга борган. Бироқ Ўзбекистон суди бу ҳужжатларни инобатга олмаган.

- Бу можародан кейин биз ҳам ўз навбатида барча ҳужжатларни йиғдик. Тожикистон чегарачилари билан маслаҳатлашиб, Ўзбекистон чегарачилари ва расмийлари билан учрашдик. Бир неча соат давом этган мулоқотдан кейин, Ўзбекистон расмийлари мазкур ерлар Тожикистонга қарашли эканлигини тан олишди, - дейди Зафаробод туман ҳокимиятининг Ер қўмитаси раиси Тохир Қурбонов.

Тохир Қурбоновнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томони тожикистонликлар борасида чиқарилган ҳукм бекор қилинмаслигини айтишган. Ўзбекистон томони иддаоларига кўра, тожикистонликлар келтирилган ҳужжатларда кўрсатилган ерларда эмас, балки Ўзбекистонга қарашли ҳудудда дехқончилик қилишган.

Таҳлилчиларнинг айтишларича, тожик - ўзбек чегарасидаги бундай баҳсли ҳудудлар ҳали кўп. Зафаробод туман маҳкамаси ҳаками Муҳаммаджон Ашуровнинг сўзларига кўра, мана шундай ноаниқликлар сабаб, Ўзбекистон фуқаролари ҳам, Тожикистон фуқаролари ҳам чегарани тез - тез бузиб туришади.

- Жорий йилнинг саккиз ойи давомида Тожикистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган Ўзбекистоннинг 7 фуқароси маъмурий жазога тортилган. Улар минг сомони миқдорида жарима тўлашган ва суд залида озод этилган эдилар. Бундан ташқари яна Ўзбекистоннинг яна 3 нафар фуқароси чегарани ноқонуний ўтганлик ва контрабанда билан шуғулланганликда айбланиб жиноий жавобгарликка тортилган. Ўзбекистоннинг бу фуқаролари турли муддатларга озодликдан маҳрум этилганлар,- дейди судя.
XS
SM
MD
LG