Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:57

Фаластин раҳбари Парижга борди


Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос яҳудий жамоалари етакчилари билан сўзлашувлар ўтказиш учун бугун Парижга борди.

Франциядаги нуфузли яҳудий жамоалари етакчилари Исроил ва Фаластин ўртасидаги тинчлик музокараларини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.

Бугун тунги соат 12да Исроилнинг Ғарбий соҳилдаги қурилишларига эълон қилинган 10 ойлик мораторий муддати тугайди.

Маҳмуд Аббос бу қарор муддати узайтирилмаса, Фаластин томони тинчлик музокараларини тарк этишидан огоҳлантирган.

Фаластин раҳбарининг душанба куни Франция Президенти Николя Саркози ва Бош вазири Франсуа Фийон билан музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG