Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:45

Тожикистон шарқида хорижлик жанггари ўлдирилди


Тожикистон шарқида ўтказилаётган махсус амалиётлар чоғида хорижлик бир жанггари ўлдирилгани хабар қилинди.

Давлат телевидениеси хабарига кўра, ўлдирилган жанггарининг шахсига оид маълумотлар тергов манфаати нуқтаи назаридан ошкор қилинмаган.

Мамлакат ҳарбийлари Тожикистон шарқидаги собиқ дала қўмондонлари гуруҳларини 19 сентябр куни бу ҳудуддаги ҳарбий автоколоннага қилинган ҳужум учун масъул, деб ҳисобламоқда.

Ҳужум оқибатида 28 киши ўлган, 12 киши жароҳатланган эди.

XS
SM
MD
LG