Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:46

Ишчилар ЕИда ижтимоий таъминотга чекловлар кучайганидан норози


Бугун Европа давлатларидаги касаба уюшмалари ишчиларни Брюсселдаги Европа Иттифоқи институтлари ёнида норозилик намойишлари ўтказишга чақирди.

Брюсселда бўлиши кутилаётган намойишлар Европа Комиссиясининг ижтимоий таъминот ва ишсизликни тугатиш дастурлари туфайли бюджетида камомад ошиб кетадиган аъзо давлатларга жазо чораларини кучайтиришга оид таклифни киритгани боис уюштирилмоқда.

Ишчилар иттифоқлари банклар ва ширкатлар юазага келтирган иқтисодий бўҳроннинг асосий жабрдийдалари, охир-оқибатда, оддий ишчилар бўлиб қолиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Испанияда бунга қарши ишчилар эълон қилган 24 соатлик умумхалқ намойишлари боис энг тиғиз вақтда транспорт қатновлари издан чиқди.

Хабарларга кўра, ҳозирда Мадрид метросидаги вагонларнинг фақат бешдан бир қисми қатнамоқда. Авиақатновларнинг ҳам ярмидан кўпи бекор қилинган.

Дублинда 41 ёшли намойишчи норозилик ишораси тарзида цемент қориштирадиган машинаси билан Ирландия парламенти дарвозасига урилиб, уни ўпириб ташлагани учун ҳибсга олинди.

XS
SM
MD
LG