Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:50

Яқин Шарқ тинчлик музокараларини сақлаб қолиш уриниши давом этмоқда


Исроил-Фаластин ўртасида Яқин Шарқ тинчлик музокараларини сақлаб қолиш учун халқаро уринишлар давом этмоқда.

Исроил Ғарбий Соҳилдаги босиб олинган Фаластин ерларига яҳудийлар учун янги уйлар қуришга жорий қилинган мораторий муддатини узайтиришни рад қилганидан сўнг Фаластин сўзлашувларни тарк этишга таҳдид қилган.

Чоршанба куни АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчел Қуддус шаҳрида Исроил Бош вазир Бенямин Нетаняҳу билан учрашди.

Аммо сўзлашув натижасиз тугади. 30 сентябр куни АҚШ вакилининг Ғарбий Соҳилда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашади.

Жорж Митчел минтақага жўнаб кетаётган Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсати мутасаддиси Кэтрин Эштон билан учрашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG