Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:02

Ғарбнинг йирик нефт ширкатлари Эрон билан ҳамкорликни тўхтатади


АҚШ Европадаги йирик нефт ширкатлари Эрон билан бизнес қилмасликка рози бўлганини айтди.

Бу ширкатлар орасида Франциянинг Total, Норвегиянинг Statoil, Италиянинг ENI ва Royal Dutch Shell ширкатлар ҳам бор.

30 сентябр куни Вашингтонда сўзлаган АҚШ Давлат котиби ўринбосари Жеймс Стайнберг бошқа йирик ширкатлар фаолияти АҚШ томонидан ўрганилаётгани ва агар улар Эрон билан бизнесни тўхтатмаса, оқибати ёмон бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Стайнберг текширилаётган ширкатлар номини айтмади.

- Ядро қуролига эга бўлган Эрон бизнинг манфаатларимиз учун муҳим ҳисобланган минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигига, шунингдек, глобал иқтисодиётга жиддий таҳдиддир. Шу боис, бизнингча, халқаро ҳамжамият Эронга нисбатан ёндошувда одатдаги бизнесдан воз кечмоғи лозим. Бироқ айрим халқаро нефт ширкатлари Эроннинг энергетика соҳасидаги фаолиятини тўхтатгани йўқ. Шу боис Давлат департаменти бу компанияларга нисбатан текширув бошламоқда, деди АҚШ мулозими.

АҚШнинг йирик нефт ширкатларига санкциялар билан таҳдид қилишидан мақсад Теҳронни ўз ядровий дастуридан воз кечишга мажбур қилиш учун Эронга босимни кучайтиришдан иборат.
XS
SM
MD
LG