Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:47

Босния ва Герцеговинадаги сайловда давомат суст бўлди


Босния ва Герцеговинада мамлакат Президиуми, парламенти, минтақалар парламентлари ҳамда мамлакат таркибий қисмларидан бири – Серб республикаси раҳбари сайловларида овоз бериш якунига етди.

Шу соатларда сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилиниши кутилмоқда.

Хабарларга қараганда, сайловчилар давомати анча суст бўлган: овоз бериш участкалари ёпилишига бир неча соат қолганида сайловчиларнинг учдан биригина овоз беришга қатнашгани хабар қилинди.

Халқаро ҳамжамият Босния ва Герцеговинадаги сайловларга катта аҳамият бермоқда.

Таҳлилчилар фикрича, мазкур сайловлар натижалари мамлакатдаги миллатлараро тушунмовчиликларга барҳам беришга хизмат қилади.
XS
SM
MD
LG