Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:29

Ўзбекистонда нон ва коммунал хизмат тўловлари қимматлади


Ўзбекистонда нон яна қимматлади.

Тошкентдан олинган хабарларга кўра, нон нархи қарийб 15 фоизга қимматлаб, энг қуйи сифатли 600 грамлик буханка нон нархи 350 сўмдан 400 сўмга ошган.

1 октябрдан эса, Ўзбекистонда совуқ ва иссиқ сув, марказий иситиш тизими, канализация, электр энергия ва бошқа коммунал тўловлари нархи 8 ярим фоизга оширилди.

"Тошиссиқликқувват" ташкилоти нарх ошишига энергетик воситалар нархининг ошганини сабаб қилиб келтирди.

Бу жорий йилда иссиқ сув нархининг иккинчи бор оширилишидир. Биринчи бор нархлар феврал ойида 20 фоизга оширилган эди.



XS
SM
MD
LG