Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:27

Герт Вилдерс суд ҳайъатини тарафкашликда айблади


Герт Вилдерс
Герт Вилдерс

Амстердам судида сўзлаш имкони берилганда Вилдерс унинг номидан сўзлаш ҳуқуқини ўз адвокатига берганини ва шу пайтгача айтган бирорта гапини қайтиб олмаслигини айтди.

Айблов эълон қилинганидан сўнг эса Вилдерс нидерландиялик кўплаб фуқароларнинг фикр эркинлиги ҳам у билан бирга маҳкамага тортилганини айтар экан, ҳайъатни иш аввалидаёқ тарафкашлик қилаётганликда айблади.

- Бу билан, жаноб раис ва ҳайъат аъзолари, маҳкама нохолис экани ҳақида тасаввур пайдо бўлди ва бундай раис ҳамда ҳайъат билан холис маҳкама бўлиши имконсиздир ва мен умид қиламанки, сиз менинг сўровимни қабул қиласиз, акс ҳолда, бундай маҳкама жараёни нафақат сиёсий балки тарафкаш судялар ҳакамлигидаги адолатсиз жараён бўлади, деди Герт Вилдерс.

Шундан сўнг маҳкама жараёни тўхтатилди ва зудлик билан бошқа 3 кишилик ҳайъат чақирилди.

Вилдерс мамлакатда мусулмон аёллари бурқаси ҳамда Нидерландияга мусулмонлар муҳожирларининг киритилишига қарши чиққан, мусулмонлар ҳақида қатор провокатив баёнотларни қилган сиёсатчидир.

Агар у айбдор, деб топилса, 16 ойга қамалиши ва 10 минг еврогача жаримага ҳукм қилиниши мумкин.

Суднинг кейинги мажлиси сешанба кунига белгиланди.

XS
SM
MD
LG