Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:26

Физика бўйича Нобел мукофоти икки рус олимига берилди


Нобел мукофоти лауреатлари Андре Гейм ва Константин Новосёлов.
Нобел мукофоти лауреатлари Андре Гейм ва Константин Новосёлов.
Физика бўйича бу йилги Нобел мукофоти асли россиялик бўлган Нидерландия фуқароси Андре Гейм ҳамда Россия ва Британия қўшфуқароси Константин Новосёловларга берилди. Бу ҳақда бугун Стокхолм шаҳрида эълон қилинди.

- Швеция Қироллиги фанлар академияси Физика соҳаси бўйича 2010 йилги Нобел мукофотини профессор Андре Гейм ва профессор Констонтин Новосёловларга беришга қарор қилди,- деди Швеция Қироллиги фанлар академияси бош котиби, профессор Штаффан Нормарк.

Бу олимлар графен, яъни бир атом заррачасига тенг қалинликдаги ўта нозик ва айни пайтда мустаҳкам ўтказигични ихтиро қилганлари учун мукофотга лойиқ, деб топилди.

Гейм ва Новосёловлар Британиядаги Манчестер университетида фаолият олиб боришади. Бир ярим миллион долларлик мукофотни икки олим ўзаро бўлиб олишадиган бўлишди.
XS
SM
MD
LG