Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:25

Ўзбекистонликлар Россиядан чиқариб юборилади


Олтой ўлкаси Федерал миграция хизмати ходимлари томонидан Заринск шаҳар автовокзалида 6 нафар Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди. Маҳаллий ФМС берган хабарга кўра, уларнинг 2 нафари паспортсиз бўлганлиги, қолган 4 нафарида эса муддати ўтиб кетган миграция хужжатлари аниқланган.

- Чет эл фуқаролари Россия ҳудудида миграция қонунчилигини бузганлиги туфайли мамлакатдан ташқарига чиқариб юборилади, дея маълум қилди Олтой Миграция хизмати матбуот маркази.

Бундан ташқари, ҳар бир ўзбекистонлик суд томонидан 2 минг рубл жаримага тортилди.
XS
SM
MD
LG