Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:01

Покистонда сўфийлар зиёратгоҳида портлаш юз берди


Покистон полицияси Карачи шаҳридаги сўфийларнинг муқаддас зиёратгоҳида иккита портлаш содир бўлганини маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида камида етти одам нобуд бўлган, ўнлаб одам яраланган.

Полиция расмийси Жам Тариқ портлаш Араб денгизи соҳили яқинидаги Аблулла Шоҳ Ғози зиёратгоҳида содир бўлганини баён қилди.

Сўнгги йилларда Покистондаги масжидлар ва муқаддас жойларда қатор портлашлар содир этилган.

Ҳужумларнинг аксари учун жанггари гуруҳлар масъул экани айтилади.
XS
SM
MD
LG