Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:42

АҚШ вертолётининг жавоб ўти оқибатида олти афғонистонлик нобуд бўлди


Афғонистонда АҚШ вертолётини ўққа тутган маҳаллий хавфсизлик кучлари аъзолари вертолётнинг жавоб ўти натижасида нобуд бўлди.

Хўст вилоят полицияси бошлиғи ўринбосари Ёқуб Хон бугун эрталаб Хўст вилоятида маҳаллий хавфсизлик кучлари аъзолари АҚШ вертолётига қарата ўт очганидан сўнг вертолётнинг жавоб ўти оқибатида улардан олти нафари ҳалок бўлганини айтди.

Хонга кўра, қишлоқнинг ғазабланган юзлаб аҳолиси норозилик билдириш учун жасадларни ҳокимнинг уйига олиб борган.

Ёқуб Хон норозилар “Америкага ўлим!”, “Яшасин Толиблар!”, деб бақирган. НАТОнинг матбуот вакили воқеа юзасидан текширув олиб борилаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG