Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:31

Ким Чен Ирнинг вориси элга кўриниш берди


Шимолий Кореянинг кейинги етакчиси бўлиши кутилаётган Ким Чон Ун давлат телевидениеси орқали элга намойиш этилди.

Амалдаги президент Ким Чен Ирнинг фарзанди ва вориси дейилаётган Ким Чон Ун Пхенянда бораётган ҳарбий парадни отаси билан бирга томоша қилаётган ҳолда жамоатчиликка кўриниш берди.

Бугун Шимолий Кореяда амалдаги Ишчилар партияси 65 йиллиги нишонланмоқда.

Парадда мамлакатнинг ҳарбий қудрати, жумладан, ракета, танк ҳамда артиллерия ракеталари намойиш этилди.

Ким Чон Ун ўтган ой охирида генерал унвонини олган ва амалдаги партиянинг Марказий ҳарбий комиссияси раис ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Таҳлилчилар фикрича, бу кичик Кимнинг отасига ворис бўлишга тайёрланаётганидан даракдир.

Ҳозирда 60 ёшни қоралаган Ким Чен Ирнинг кейинги пайтларда соғлиги анча заифлашгани айтилади.

XS
SM
MD
LG