Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:20

Тожикистонда давлат телевидениеси ходимаси ҳибсга олинди


Тожикистонда Давлат телерадио қўмитаси ходими, “Инсон ва қонун” теледастури билан ном қозонган журналист Ҳуснигул Давлатова ҳибсга олинди.

Журналист яқинларининг айтишича, Ҳуснигул Даминова 11 кун муқаддам ўз уйидан номаълум шахслар томонидан олиб кетилган ва орадан тўрт кун ўтиб, ҳибсда сақланаётгани маълум бўлган.

“Фарғона.ру” нашри хабарига кўра, айни пайтда Тожикистон Адлия вазирлиги тергов изоляторида сақланаётган журналист Давлат телерадио қўмитаси раиси Асадулло Раҳмоновнинг Даминова безорилик қилгани ҳақида қилган шикоятидан сўнг ҳибсга олинган.

Ҳуснигул Даминованинг адвокати бу айбловни раиснинг журналистга нисбатан шахсий адовати устига қурилган, деб баҳоламоқда.

Бунга қадар Давлат телерадио қўмитаси раиси бу журналистни икки бор ишдан бўшатган, булардан бири Бош прокуратура томонидан ноқонуний, деб топилган эди.

Бунга қадар ишдан бўшатилган бошқа бир ходима Зарина Абдулвоҳидовага нисбатан Асадулло Раҳмоновнинг қарори Душанбе шаҳри Сомоний туман суди томонидан бекор қилинган ва журналистни ишга қайта тиклаш билан бирга унга маънавий зарар тўлаш ҳақида ҳукм чиқарилган эди.

XS
SM
MD
LG