Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:26

Покистон Афғонистонга таъминот йўлини қайта очди


Покистон ҳукумати Афғонистонга таъминот етказувчи асосий йўллардан бирини қайта очган.

Маҳаллий расмийлардан бири Резо Хон сўзларига кўра, якшанба кечқурун НАТО кучларига таъминот юкларини олиб кетаётган 120 та юк машинаси Тўрҳам чегара пункти орқали Афғонистонга ўтган.

Американинг учувчисиз бошқариладиган ҳарбий учқичлари Покистон ҳудудларини нишонга олиши ва Афғонистондаги НАТО кучлари чегараоша амалга оширган янглиш ҳаво ҳужумлари оқибатида Покистоннинг уч ҳарбийси ҳалок бўлиши ортидан Исломобод ҳукумати асосий таъминот йўлларидан бирини ёпиб қўйган эди.

Чегара ёпилишидан кейин сўнгги бир ҳафта ичида НАТОнинг ёқилғи танкерларига қарши ҳужумлар сони кўпайди.
XS
SM
MD
LG