Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:08

Афғон Тинчлик кенгашига Раббоний етакчилик қилади


Жамиат-е Исломий партияси етакчиси Бурҳониддин Раббоний.
Жамиат-е Исломий партияси етакчиси Бурҳониддин Раббоний.

Афғонистон Тинчлик кенгашига Афғонистондаги кўп йиллик низоларда қатнашган Жамиат-е Исломий фирқаси етакчиси ва айни вақтда уруш жиноятларига алоқадорликда гумон қилинган Бурҳониддин Раббоний етакчилик қиладиган бўлди.

Президент Ҳамид Карзай маъмуриятининг маълум қилишича, 70 кишидан иборат Тинчлик кенгашига 1980 йилларда совет босқинига қарши курашган, 1990 йиллар биринчи ярмида Афғонистон президенти бўлган ва 1996 йилда ҳукумати Толиблар томонидан эгалланган Бурҳониддин Раббоний етакчилик қилади.

Ҳюман Райтс Уотч ташкилотига кўра, Раббоний 1990 йилларнинг биринчи ярмида минглаб афғонларнинг ўлими ва қочқинлигига сабаб бўлган уруш жиноятларида гумон қилинган асосий шахслардан биридир.

Тинчлик кенгаши ҳукумат ва Толиблар билан ўрнатишга уринилаётган тинчлик музокараларига воситачилик қилиши лозим.

Аммо, Толиблар хориж кучлари Афғонистондан чиқиб кетмас экан, музокарага киришмаслигини маълум қилган.

Бироқ, CNN телеканалига берган интервьюсида Карзай ўз расмийлари "анчадан бери" Толиблар билан "норасмий сўзлашувлар" ўтказгани, бироқ, "маҳаллий етакчиларнинг ўзаро юзма-юз сўзлашувлари" чоғида ҳали бирор расмий мулоқот ўрнатишга эришилмагани ҳақида маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG