Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:17

Хитой Норвегия вазири билан учрашувни бекор қилди


Лю Сяобога Нобел Тинчлик мукофотининг берилиши Хитой-Норвегия муносабатларига совуқчилик солди.
Лю Сяобога Нобел Тинчлик мукофотининг берилиши Хитой-Норвегия муносабатларига совуқчилик солди.

Хитой ҳукумати қамоқда қолаётган хитойлик диссидент Норвегия Нобел қўмитаси томонидан Тинчлик мукофотига сазовор топилганидан сўнг бу давлат вазири билан белгиланган учрашувни бекор қилди.

Норвегия ҳукуматига кўра, Балиқчилик саноати вазири Лизбет Берг-Ҳансен бугун Хитойга етиб борган ва чоршанба куни Хитой Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари билан сўзлашувлари белгиланган эди. Хитой ҳукумати сўзлашувларни бекор қилди.

Хитойда қамоқда сақланаётган сиёсий маҳбус Лю Сяобога Нобел Тинчлик мукофотининг берилишидан норози бўлган Хитой ҳукумати Норвегия билан муносабатларни узишидан огоҳлантирмоқда.

Норвегия ва Хитой дунёда балиқ экспорт қилувчи энг етакчи давлатлардир.

Демократия учун фаол курашган хитойлик диссидент Лю Сяобо 2009 йилда коммунистик режимга қарши қўпорувчилик фаолиятида айбланиб, 11 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

XS
SM
MD
LG