Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:13

Тожик расмийлари мамлакатдаги қуролли тўқнашувларда Ўзбекистон ва Россия қўли йўқлигини айтмоқда


Тожикистон президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази Ташқи сиёсат бошқармаси раҳбари Абдунаби Сатторовнинг айтишича, Тожикистондаги вазият беқарорлашуви Ўзбекистон ва Россияга керак эмас. Зеро, Тожикистонда юзага келган қуролли можаро биринчи навбатда қўшни Ўзбекистон ва Россияга ҳам салбий таъсир қилишини бу давлатлар рахбарлари яхши англашади. Боз устига, расмий Тошкент неча йиллар давомида Ўзбекистон ҳукуматининг ашаддий душмани ҳисобланмиш ЎИҲга қарши курашиб келмоқда.

- Мана шу нуқтаи назардан олиб қаралганда, ўз душманларини у ёки бу давлатга қарши курашда қўллаш, назаримда, мантиққа тўғри келмайди, - деди Абдунаби Сатторов.

Тожикистонлик мулозимнинг қайд этишича, Ўзбекистоннинг ҳам, Россиянинг ҳам хавфсизликка оид манфаатлари Тожикистон манфаатларига мосдир.
XS
SM
MD
LG