Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:00

Ўзбекистонда Тожикистонга тегишли салкам 900та вагон тўхтатиб турилибди


CA-News ахборот агентлигининг хабар қилишича, бу гапни Тожикистоннинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили ҳамда Австриядаги элчиси Нуриддин Шамсов айтган.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳудудида тўхтатиб қолинган 884та вагондан 749таси Душанбе шаҳрига, 135таси Хатлон вилоятига кетаётган вагонлар бўлган.

Элчи бу вагонларда ёқилғи-мойлаш, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, тиббий дорилар ва ускуналар борлигини айтди.

Нуриддин Шамсовга кўра, қабул қилинган халқаро меъёрлар ва қоидаларга қарамай, Ўзбекистон томони темирйўл вагонларини 5 – 10 кун эмас, балки 4 – 5 ой давомида тўхтатиб қолмоқда.

Тожикистонлик дипломат Ўзбекистон томонидан транспорт эмбаргоси жорий қилинганининг асосий сабаби Тожикистон ўз ҳудудидаги дарёларда гидроиншоотлар лойиҳаларини амалга ошираётгани эканини урғулаган.
XS
SM
MD
LG