Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:19

НАТО Кобул ҳукуматининг Толибон билан музкараларини ёқлайди


НАТО раҳбари Андрес Фог Расмуссен
НАТО раҳбари Андрес Фог Расмуссен
АҚШ ва НАТО Афғонистон ҳукуматининг Толибон билан тинчлик музокараларини йўлга қўйиш интилишини қўллаб-қувватлайди. НАТО раҳбари Андрес Фог Расмуссен бу ҳақда Брюсселдаги матбуот анжуманида таъкидлади.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Мудофаа вазири Роберт Гейтс ҳам Афғонистон раҳбари Ҳамид Карзайнинг айрим Толибон вакиллари билан ярашиш борасида қилаётган уринишларини Вашингтон қўллаб-қувватлашини таъкидладилар.

Аммо, АҚШ расмийлари бу ўта мураккаб жараён экани ва у иш бермаслиги мумкинлигини ҳам тушунаётганликларини билдиришди.

Афғонистон ҳукумати яқинда жанггариларни қурол ташлашга кўндириш мақсадида улар билан музкоара олиб борувчи махсус кенгаш тузган эди.

Афғонистонда пайшанба куни НАТОнинг саккиз ҳарбийси жанггариларнинг ҳужумидан нобуд бўлди.
Ҳалок бўлганлар қайси давлат фуқаролари бўлганини НАТО қўмондонлиги очиқламаган.

Афғонистонда шу ойнинг ўзида 40га яқин хорижлик ҳарбий ўлдирилди. Афғонистонда тўққиз йилдан бери олиб борилаётган ҳарбий амалиётлар давомида 2010 йил Халқаро коалиция кучлари энг кўп талафотли йил бўлди.
XS
SM
MD
LG