Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:16

Францияда норозиликлар давом этмоқда


Францияда беш кундан бери ҳукуматнинг пенсия ислоҳотларига қарши умуммиллий норозилик намойишлари давом этмоқда.

Ҳукуматнинг иш ўринларини қисқартириш ва нафақага чиқиш ёшини олтмишдан олтмиш иккига узайтириш режаси аҳоли норозилигига сабаб бўлди.

Норозиликлар боис Францияда ҳаво ва темир йўл қатнови ҳамда электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Аҳолининг бундай норозилигига қарамай Париж ҳукумати нафақа фондидаги 32 миллиард евролик йиллик камомадни қисқартириш учун парламент тасдиғидан ўтган қонунни ҳаётга тадбиқ этиш ниятидан қайтмаган.
XS
SM
MD
LG