Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:13

Ироқдаги БМТ махсус вакили ҳужумдан омон қолди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Ироқдаги БМТ махсус вакилига қарши ҳужум уюштирилганини қоралади.

Сешанба куни Нажаф шаҳрида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида БМТнинг махсус вакили Ад Мелкерт ва ташкилотнинг бошқа ходимларига зиён етмади.

Бироқ ҳужум натижасида Ироқ хавфсизлик хизмати ходими нобуд бўлди, бир неча киши яраланди. Ҳужумдан олдин БМТ махсус вакили Нажаф шаҳрида ироқлик шиалар олий руҳонийси Оятулло Али Ас-Систоний билан музокара ўтказган эди.

Эълон қилинган баёнотда БМТ Бош котиби мазкур ҳужум БМТни Ироқ халқининг ярашиш ва мамлакат гуллаб яшнаши йўлидаги уринишига ёрдам беришдан тўхтата олмаслиги билдирилган.

19 октябр кунги ҳужумни АҚШ ва Франция ҳукуматлари ҳам қоралади.

2003 йил августида БМТнинг Бағдоддаги идорасига қарши ҳужум уюштирилгани оқибатида ваколатхона бошлиғи Сержио Виера де Мелло ва 21 нафар ходим нобуд бўлганди.
XS
SM
MD
LG